Қиш яқин. Ўзбекистонда кучли ёмғир ва совуқ кутилмоқда

ноя 01 / 2019

alt

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 3-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоқистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.

3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши кутилмоқда.

4-5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқгача тушиб кетади. Айрим жойларда 1-2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорат 8-13 даражагача илиқ бўлади. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиқгача, кундузи 3-8 даражагача илийди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *