Қибрайда МТМ ходими 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилди

ноя 21 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 25-сонли болалар боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 25-сонли мактабгача таълим муассасасининг хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 2018-2019 йилларда жами 180,4 млн. сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *