Қибрайда коллеж ўқувчиси Spark'да уриб юборган ИИБ ходими комага тушган

янв 03 / 2019

alt

2 январь куни Тошкент вилоятида Spark ҳайдовчиси вилоят ИИБ ходимини уриб юборган. Автомобилни Қибрай туманида яшовчи Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ш.А. тегишли ҳужжатларсиз бошқарган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса оқибатида ходим «бош мия очиқ жароҳати ва 2-3 даражали кома ҳолати» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *