Қўйлиқда ҳам иккита кўча вақтинча ёпилди

дек 14 / 2019

alt

15 декабрь соат 22:00дан 19 декабрь соат 23:00 га қадар Бектемир туманидаги асосий йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ер ости юқори босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан,

- “Қўйлиқ дехқон бозори”нинг олд томони, Тошкент автомобил ҳалқа йўлидан Бектемир йўли кўчаси бўйлаб шу йўлга ўтиш (дублёр)  қисмигача бўлган оралиқдаги йўлнинг қатнов қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

- “Қўйлиқ универсал савдо мажмуаси”нинг олд томонидан Бектемир йўли кўчаси бўйлаб Тошкент автомобил ҳалқа йўлига ўтиш  (дублёр)  қисмидаги оралиқдаги йўлнинг қатнов қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *