Қўқонда уч кунда 2000 дона дарахт кўчати ўтқазилади

мар 26 / 2019

alt

25-27 март кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2000 га яқин павловния, каталпа, қарағай, сирен cингари дарахтларнинг кўчатлари ўтқазилади. 
 
Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, Давекологияқўм ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимияти ва “Саломатлик Плюс Экология” ННТ кўмаги остида ташкил этилмоқда.
 
Асосий мақсад – қурғоқчил иқлим ва сув ресурслари чекланган шароитларда дарахт/экин ўтказишда сув тежовчи амалиётларни намойиш қилиш ва тарғиб этишдан иборат. Мазкур эко-марафон экологик балансни сақлаб қолиш ҳамда табиат ресурсларига нисбатан маҳсулдорлик ва тежамкорлик билан ёндошув ғояси атрофида жамоатчилик вакиллари, идоралар ҳамда маҳаллий ҳукумат органлари ходимлари, ННТ ва ОАВ вакилларини бирлаштиришга қаратилган. 
 
Ҳудудий жиҳатдан лойиҳа доирасида бир нечта кўчалар ва ижтимоий объектлар қамраб олинади. Биринчи кунда Фурқат номидаги истироҳат боғида фермерлар ва шаҳарни ободонлаштириш хизматлари –“Ободонлаштириш бошқармаси”, “Коммунхизмат” агентлиги ходимлари учун махсус кўчат ва бошқа экинларни ўтказишда сув тежовчи гидрогелдан фойдаланишга бағишланган очиқ маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Мутахассислар очиқ маҳорат дарси шаклида қурғоқчил иқлим ва сув ресурслари чекланган шароитларда суғориш ҳамда маҳсулдорликни ошириш учун сув харжини камайтириш мақсадида гидрогелни қўллаш ва ундан фойдаланиш имкониятлари ҳақида сўзлаб беришади. 
 
Иккинчи кунда Қўқоннинг марказий кўчаларидан бирида (Фаробий кўчаси) фаол ёшлар иштирокида ўқув эко-марафони ташкил этилиб, унинг доирасида “Ободонлаштириш бошқармаси” ҳамда “Коммунхизмат” агентлиги мутахассислари иштирокида янги сув тежовчи технология – гидрогел ёрдамида кўчатлар ўтказилади. Шу куннинг ўзидаёқ гидрогелни қўллаган ҳолда кўчатларни ўтказиш бўйича маҳорат дарслари ҳамда очиқ эко-мулоқот “Нуроний” жамоат жамғармасида маҳалла қўмиталари фаоллари ҳамда Фарғона вилоятининг ННТлари иштирокида бўлиб ўтади. 
 
Эко-марафоннинг учинчи куни иккита ўқув муассасаси ҳудудида ташкил этилади, булар – 3-ўрта мактаб ва Қўқон давлат педагогика институти бўлиб, у ерда ўсмирлар, талабалар ҳамда ўқитувчилар учун махсус эко-дарслар ташкил этилади, сув тежовчи технологияни ҳисобга олган ҳолда дарахтларни ўтказиш бўйича маҳорат дарси шулар жумласидан.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *