Угандалик 39 ёшли аёл 39 нафар фарзандни дунёга келтирди (видео)

апр 27 / 2019

alt

Угандада 21-асрдаги энг серфарзанд аёл топилди, деб ёзмоқда “Дарё”.

Маълум бўлишича, Мариам Набатанзи 39 ёшигача 39 нафар фарзандли бўлишга улгурган. Аёл биринчи фарзандини атиги 13 ёшлигида дунёга келтирган.

Аёлнинг организми кам учрайдиган ноёб хусусиятга эга бўлиб, бунинг натижасида у доим бир нечтадан фарзанд кўради.

Ҳозир Мариям 39 ёшда бўлиб, унинг 5 нафар эгизаклари, 3 нафар уч эгизаклари ва 5 нафар тўрт  эгизаклари бор. Болаларнинг барчаси унча катта бўлмаган уйда яшайди.

Аёлни турмуш ўртоғи уч йил аввал ташлаб кетганлиги сабабли фарзандларини ёлғиз ўзи катта қилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *