Учқудуқда уйнинг 5-қавати деворида деразани ушлаб туриб қолган болакай қутқарилди (Видео)

окт 12 / 2019

alt

Шимолий кон бошқармаси 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг хизматчилари 9 октябрь куни Учқудуқда содир бўлган фавқулодда вазиятда 8 ёшли болани қутқаришди, дея хабар беради “Халқ сўзи” нашри.

Шу куни Учқудуқ шаҳрида яшовчи 2-синф ўқувчиси Темур Мухторов уйда ёлғиз қолиб, 5-қаватда жойлашган хонадон деворининг рахида дераза ромидан ушлаганча туриб қолган. Ўз кучи билан вазиятдан чиқиш ҳаракати кутилмаган асоратлар билан таҳдидли эди.

Шу боис болакайнинг отаси 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан ёрдам сўрайди. Қисмнинг ёнғин ўчириш бўлинмаси ходимлари манзилга тезда етиб келиб, ишғол қилиш нарвони ёрдамида болакайни қутқаришди. Бола ва унинг ота-онаси асабларининг таранглашганлигини инобатга олмаганда, фавқулодда ҳолат асоратсиз бартараф этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *