Учтепа туманидаги умумтаълим мактабда спорт акцияси ўтказилди

мая 22 / 2019

alt

Учтепа туманида жойлашган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида спорт акцияси ўтказилди.
 
Тадбирнинг биринчи қисмида мактабнинг 300 нафар ўқувчиси иштирок этиб, Миллий гвардия “Динамо” ЖТСЖК ҳарбий хизматчилари Музаффар Юсупов ва Баҳодир Жалоловлар, Ўзбекистон бокс федерацияси спортчилари Шаҳрам Ғиясов ва Муроджон Ахмадалиевлар билан брифинг ташкил қилинди.
 
Брифингда ўқувчилар бугунги кунда боксда профессионал фаолиятини олиб бораётган чармқўлқоп усталарининг мувафаққиятга эришиш сирлари, спортчининг кун тартиби – тайм менежментга амал қилиши, кунлик машқлари, ринг психологияси, катта спортда адолатсизлик ва мағлубият, инсон иродаси ҳамда тактик ҳарактларда ақлнинг кучи, 2016 йил Олимпиада, Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар ва Ўзбек тайгерс фаолияти ҳақидаги ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 
 
Шу билан бирга брифинг якунида Институт раҳбарияти спортчиларни ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурномалар билан тақдирланиб, енгил атлетика спорт тури бўйича мактаб мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларга чемпионларимиз томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
 
Тадбирнинг иккинчи қисмида эса, мактабда “Қўл жанги”, “Кик бокс”, “Карате”, “Тэквандо”, “Кураш” спорт тўгаракларига борадиган ўқувчиларга “Бокс” ва “Дзюдо” секцияларида маҳорат дарсларида боксчиларимиз  олиб борилди. Бундан эса мақсад спортнинг олимпиа турларини тарғиб қилишдан иборат.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *