Учтепа туман ФҲДЁ бўлимининг янги биноси очилди

мая 16 / 2016

alt

Бино замонавий технологиялар, зарур анжомлар билан жиҳозланган, никоҳларни тантанали равишда қайд этиш учун шароитлар яратилган, деб хабар беради ЎзА.
– Янги бинода яратилган қулайликлар халқимизга малакали ва сифатли юридик ёрдам кўрсатишга тўла имкон беради, – дейди Учтепа туман ФҲДЁ бўлими мудири Нозима Абдусаломова. – Ҳар бир фуқаронинг туғилиши, оила қуриши, фарзанд кўриши каби ҳолатларни қонуний расмийлаштириш, ҳужжатлар архивини тегишли тартибда юритиш учун барча шароит мавжуд. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ҳуқуқий-маърифий тадбирлар кўламини кенгайтириш, ”Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила дорилфунуни” машғулотлари мундарижасини янада бойитиш, уларни кўргазмали, интерфаол усуллар асосида ўтказиш борасидаги режаларимизни амалга оширишга янада кенг йўл очилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *