Учта мамлакат фуқароларига Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқи берилди

мар 22 / 2019

alt

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 19 март кунидан Жанубий Африка Республикаси (ЖАР), Эрон Ислом Республикаси (ЭИР) ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк харид қилган бу уч давлат фуқаролари мамлакат ҳудудида яшаш ҳуқуқини қўлга киритиши белгилаб берилган

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан 2019 йилнинг 19 мартидан Халқаро муносабатлар ривожи, мамлакат туризм соҳаси ривожига ижобий таъсир кўрсатувчи инвестицион иқлимни яхшилаш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ушбу мамлакатлар рўйхатига, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий минтақаси ҳам киритилган.

alt

alt

Мазкур Фармон билан Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулк харид қилиш шарти билан мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлишади.

alt

Бундай чора-тадбирлар юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошишига, шунингдек, жаҳон мамлакатларини Ўзбекистон билан маданий, илмий, савдо-сотиқ ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларини ривожланишига ҳамда жаҳон ҳамжамиятида юртимиз имиджини янада ошишига ёрдам беради.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *