Ucell'дан «Бахтли йил» викторинасининг илк ғолибларига 131 млн сўм топширилди

июн 27 / 2019

alt

Тошкентда 13 май куни бошланган Ucell компаниясидан «Бахтли йил» викторинасининг навбатдаги ғолиблари тақдирланди.

Ташкилотчилар томонидан 19 нафар ғолибга 131 миллион сўм берилди. Улар орасидан икки нафари 40 миллион сўмдан, қолганлар 3 миллион сўмдан пул мукофотларига эга бўлишди.

alt

Ucell мобил алоқа оператори ва Smile Mobile компанияси ҳамкорлигида ўтказилган викторина шартига кўра, SMS тарзида йўлланган саволларга жавоб берганлар балл тўплаб боришади. Ғолиб бўлиш учун бошқа иштирокчиларга нисбатан кўпроқ баллар тўплаш керак. Баллар рўйхатдан ўтганлик учун (30), кунлик абонент тўлови (100), тўғри (50) ва нотўғри (10) жавоблар учун тақдим этилади. Викторина доирасида бир кунда максимум 30 та саволга жавоб бериш мумкин.

alt

Ютуқлар ҳар ойнинг якунида берилади. Бугунги кунга келиб 42 нафар ютуқ эгаси аниқланган, улардан 6 нафари 40 млн сўмдан, 36 нафари 3 млн сўмдан пул ютуқларига эга бўлишди. Олдинда яна 48 та ютуқ бор. Умумий ютуқ фонди биринчи 90 кунда – 714 млн сўмга тенг.

alt

Қуйида ғолиблар рўйхатини тақдим этамиз:

  1. Мусажонов Исломиддин      – 40 млн сўм
  2. Муминов Бехрузжон             – 40 млн сўм
  3. Зарипова Зебинисо                – 3 млн сўм
  4. Маматов Атабек                    – 3 млн сўм
  5. Мусажонов Исломиддин      – 3 млн сўм
  6. Хакимов Саидпулат              – 3 млн сўм
  7. Юсупов Жахонгир                – 3 млн сўм
  8. Раимов Салохиддин              – 3 млн сўм
  9. Хамдамова Замира                – 3 млн сўм
  10. Нуритдинов Ойбек                – 3 млн сўм
  11. Азимов Муроджон                – 3 млн сўм
  12. Матмуродов Акбаржон        – 3 млн сўм
  13. Белов Александр                   – 3 млн сўм
  14. Рузметов Хурсанд                 – 3 млн сўм
  15. Эшмуратова Наргиза            – 3 млн сўм
  16. Петрова Елена                       – 3 млн сўм
  17. Шарипов Фаррух                   – 3 млн сўм
  18. Гулямов Сухроб                    – 3 млн сўм
  19. Исаков Султон                      – 3 млн сўм
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *