Ucell компаниясининг менеджерлари абонентлар билан учрашувлар ўтказишди

окт 07 / 2019

alt

ICTEXPO 2019 кўргазмасидан бир мунча вақт олдин Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида “COSCOM” МЧЖ Бош директор в.б. Владимир Кравченко абонентлар билан суҳбати акс этган видео тасвирни ижтимоий тармоқларда илиқлик билан қабул қилишди. Шу сабабли, “Ucell” кўргазма пештахтасида кўргазмага ташриф буюрганлар Владимир Владимировични таниб, унга тўғридан-тўғри савол бериш имкониятига эга бўлишди. Компания раҳбари катта мамнуният билан соф ўзбек тилида мулоқотда бўлиши аллақачон бизнинг абонентларни заррача ҳам ажаблантирмай қўйди.

Давлат раҳбарининг кўрсатмаларини амалда бажариш мақсадида, “Ucell” раҳбарияти Компания абонентлари билан мулоқотда бўлиб, истъмолчиларнинг талаб ва истакларини ўрганиб чиқиш учун доимий равишда вилоятларга чиқиб туради.

Бу эса оддий ҳолат бўлиб қолди.

Шу кунларда бу каби учрашув Фарғона водийсида бўлиб ўтди. Компания вакиллари Фарғона вилоятининг Қува туманига ва Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманига ташриф буюришди.

Қува туманининг “Акбаробод” қишлоқ фуқаролар йиғинидан келган “Ucell” абоненти Компания раҳбариятининг Қўқонга қилган ташрифи чоғида улар билан танишгани ҳақида сўзлаб берди. Улар ҳам Бухорода бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги видео тасвирни кўришган, шундан сўнг Компания раҳбарининг саҳифасини ижтимоий тармоқларда топиб, таклифнома кўринишидаги хат ёзишган.

 “Ucell-Farg’ona” минтақавий бўлимининг раҳбари Икром Бурхонов бошчилигидаги Компаниянинг бир гуруҳ ходимлари Қувага таршриф буюришди.

Мутахассислар муаммони жойида ўрганиб чиқиб, уни ҳал қилиш йўлини топишди. Аҳоли пунктининг уяли алоқа тизимини техник жиҳатдан замонавийлаштириш “Ucell”нинг 2020 йил режаларига киритилди.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Ucell”нинг содиқ мижозлари сони “Ucell-Andijon” минтақавий бўлимининг раҳбари Бахтиёржон Турдиев ҳамда ҳамкасбларининг таршрифидан кейин сезиларли даражада ошди. Улар абонентларнинг 4G алоқасини созлаш ишларини амалга ошириш борасида ёзган мурожаатига жавобан “Наврўз” қишлоқ фуқаролар йиғинига ташриф буюришди.

Энди Қўрғонтепада иккита 4G антенналари ўрнатилган ва учрашувда туман аҳолиси таъкидлаганидек, “энди телефонларимизда сониясига 10 Мб тезлик кўрсатмоқда”. Компанияга йўллаган хат муаллифи Нодирбек Ганиевнинг айтишича: “Мен ўзим Компаниянинг содиқ ва холис абонентлариданман ва барча танишларим ва яқинларимга фақат Ucell алоқасидан фойдаланишини айтаман”.

Президентимиз ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимида амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили, соҳани жадал равишда ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни аниқлашга бағишланган мажлисда “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари барча соҳаларни жадал ривожлантиришга ёрдам беради ва инсонлар учун қулайликлар яратади” деб таъкидлаб ўтганлар.

Биз “Ucell” Компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётнинг энг сифатли тарафи ҳар ерда ҳар бир инсон учун мавжуд бўлиб, фойда келтиришига интиламиз.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *