Қашқадарёдаги АЁҚШда чиққан ёнғинда икки киши жароҳатланди

фев 06 / 2019

alt

2019 йил 5 февраль куни соат 00:24ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Ш.М. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасида Хўжаабдижаббор қишлоғида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ)га келган вақтида ушбу автомашинада ёнғин содир бўлган, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида ҳайдовчи Ш.М. ва шу АЁҚШ ишчиси А.Р.лар куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *