Қашқадарёда замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди

янв 09 / 2020

alt

Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳар истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

“Elektron xisoblagich” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳар истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди. Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида 644 мингдан ортиқ истеъмолчи бўлиб, ҳозирги кунда 73 мингдан зиёд ҳисоблагич ўрнатилди. 2020 йил якунига бориб бу кўрсаткични юз фоизга етказиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *