Қашқадарёда тадбиркор дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди (+видео)

июл 23 / 2019

 

Тармоқда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида тадбиркор дўконини бузишга келган туман ҳокими ўринбосарининг устига бензин сепиб¸ ëқиб юборгани тасвирланган видео тарқалди.
Воқеа 20 июль куни содир бўлган. Туман ҳокими ўринбосари тадбиркорнинг кредитга қурилган дўконларини бузмоқчи бўлган. Бунга туманнинг Яккабоғ «посёлка»сидан «Дўнг қишлоқ»гача бўлган ҳудуд «Обод қишлоқ» дастури лойиҳасига тушганлиги сабабли, йўл кенгайтирилиши кераклиги сабаб бўлган. 
 
Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев бульдозерчи буйруғини бажармаганидан сўнг, ўзи бульдозерга чиқиб, уни ишлаб турган дўкон устига ҳайдаган. Дўконини компенсация бермасдан бузмасликни сўраган тадбиркор гапи инобатга олинмагач Туймаевнинг устига бензин сепиб ëқиб юборган. Оқибатда у терининг 35-40 фоиз куйиши жароҳати билан касалхонага етказилган.
 
Ҳолат юзасидан Яккабоғ прокуратураси томонидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *