Қашқадарёда спортчи хотин-қизлар тақдирланди

мар 24 / 2019

alt

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси Чироқчи туманида “Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари!” шиори остида соғломлаштириш акцияси ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг телеграм канали орқали маълум қилинди.

Тадбир аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва зарарли одатлардан асраш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантиришга қаратилган. 

Соғломлаштириш акцияси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил қилинган. Иштирокчи хотин-қизлар 7 ёшдан 45 ёшгача ҳамда ундан юқори ёш тоифаларига бўлиниб, марафон югуриш, кураш, волейбол, стол тенниси, арқон тортиш каби мусобақаларда беллашишган. Шунингдек шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил қилинди. 

 Тадбир сўнгида соғломлаштириш акциясида юқори ўринни эгаллаган ва фаол иштирок этган барча хотин-қизларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *