Қашқадарёда нонвойхонадаги газ баллони портлаши оқибатида бир киши вафот этди, 3 киши жароҳатланди

авг 20 / 2019

alt

19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ва нонвойхонасининг 60 кв.метр майдонда томи ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.
 
Яшаш уйи нонвойхонасида 50 кг маиший газ баллоннинг пайвандланган жойидан ёрилиши натижасида газ ва ҳаво арашмасининг чақнаши юзага келиб, ёнғинга сабаб бўлган.
 
Ҳодиса оқибатида нонвойхонада бўлган 1994 й.т. фуқаро Т.С., 1999 й.т. фуқаро Б.М., 1994 й.т. фуқаро О.Р. ва 2000 й.т. фуқаро Н.Ж.лар куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Шифохонанинг жонлантириш бўлимида Н.Ж. вафот этган.
 
Ҳолат туман прокуратураси томонидан юзасидан терговга қадар текширув ишлари  олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *