Қашқадарёда "Нексия"га ўрнатилган газ балони портлаши оқибатида бир киши вафот этди

мар 19 / 2019

alt

2019 йил 18 март куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ғ.Б. жароҳат олиб, касалхонага келтирилганида йўловчи вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  
Ҳурматли ҳайдовчилар, агар бошқарувингиздаги автомашинага газ балонлари ўрнатилган бўлса, уларнинг техник соз ҳолда эканлигига мунтазам эътибор қаратинг. Чунки бу сиз ва яқинларингиз билан юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинишининг кафолатидир.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​ 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *