Қашқадарёда илк бор халқаро ҳаво шарлари фестивали ўтказилади

фев 08 / 2019

alt

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Ўзбекистонда илк бор халқаро миқёсда ҳаво шарлари фестивали ўтказилади. Аэронавтика федерацияси Туризмни ривожлантириш қўмитасига мазкур таклифни билдирган. Бу ҳақда ОАВ вакиллари ва туроператорлар учун ташкил этилган инфо-тур давомида маълум қилинди.

Сўнгги йилларда Аэронавтика федерацияси республикамизнинг диққатга сазовор жойларида сайёҳлар учун ҳаво шарларида  унутилмас саёҳатларни ташкиллаштириб келмоқда. 

Халқаро тадбир апрель ойига мўлжалланган. Келгусида мазкур фестивални ҳар йили ўтказиш режалаштирилмоқда, деди Аэронавтика федерацияси раиси Тоҳир Солиев.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *