Қашқадарёда ўсмир ўзини тасодифан отиб қўйди

янв 13 / 2019

alt

2019 йил 12 январь куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Майдаёбу маҳалласида яшовчи 17 ёшли Х.А. бирга яшовчи бобоси Й.А.га тегишли, ИИБ рўйхатида бўлган ов милтиғини хечкимга билдирмасдан уйидан олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада Х.А. маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида ов қилмоқчи бўлиб, ўқни алмаштираётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида милтиқ отилиб,  ўқ ўнг оёқ тизза қисмига тегиб, жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *