Қашқадарёда ҳам ниқобли босқинчилар қўлга олинди

янв 25 / 2019

alt

2019 йил 12 январь куни номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Ғаллакор” МФЙда яшовчи Ф.Қ.нинг уйига бостириб кириб, уни ва турмуш ўртоғини қўллари билан жароҳатлаб, уйидан пул ҳамда қимматбаҳо буюмларни топа олмай, воқеа жойидан яширинган, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани “Сувлиқ” МФЙда яшовчилар ва Қамаши тумани “Рабод” МФЙда яшовчи шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *