Қашқадарё ва Самарқанд ўртасидаги довон вақтинча ёпилди

янв 07 / 2020

alt

Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманларини боғловчи тоғли ҳудудларда қалин қор ёғаётганлиги, йўлда кўриш масофаси чекланганлиги, қуюқ туман тушиши ҳамда йўлнинг қатнов қисми музлаши муносабати билан 2020 йил 06 январь куни М-39, “Алмати-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонидан ўтган қисмида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилди.

Автомобиль йўлини қор ва музламалардан тозалаш учун  махсус техникалар ва ходимлар жалб этилган, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ  Ахборот хизмати.

ИИВ ЙҲХББ ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган турли хилдаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида барча ҳаракат иштирокчиларини юзага келган вазиятни тўғри бахолашларини ҳамда ушбу йўналишларда вақтинчалик ҳаракатланмасликларини сўрайди.

Хабарда довон йўлининг очилганлиги ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *