Қаршидаги тарихий-меъморий мажмуа ҳудудида бозор очилади

янв 07 / 2020

alt

2020 йилнинг биринчи ярмида Қарши шаҳридаги Одина тарихий-меъморий мажмуаси ҳудудида миллий ҳунармандчиликнинг кўплаб йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий ҳунармандлар бозори очилади. Бу ҳақда “Қашқадарё” газетаси телеграм каналида хабар тарқалди.

Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилажак бу замонавий бозор ўзига хос марказ вазифасини бажариб, у ерда халқ амалий санъати усталарининг савдо расталари билан бир қаторда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазма зали ва галереяси ҳам бўлиши кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда ҳунармандлар бозорига ташриф буюрадиган маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун фольклор-этнографик ансамблларининг дастурларини намойиш этиш,  миллий қандолатлар ва ширинликлар таклиф қилиш йўлга қўйилади.  

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *