Қаршида 3 450 000 сўмлик янги телевизор носоз бўлиб чиқди

мар 06 / 2019

alt

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Қоратепа” МФЙда яшовчи фуқаро Р. Ўзбеков мурожаат қилди. У ўз мурожаатида Қарши шаҳрида жойлашган ОТТ Худойбердиев Музаффар савдо дўконидан “Artel” русумли телевизорини 3 450 000 сўмга харид қилганлиги, аммо телевизор носоз чиққанлигини билдирган. Истеъмолчи тадбиркорга бир-неча марта мурожаат қилган, аммо мурожаатга ижобий жавоб ололмаган.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб,  дўкони сотувчиси  харидордан узр сўраб, телевизорни қайтариб олди ва 3 450 000 сўм нақд пули истеъмолчига қайтариб берилди. Фуқаро мурожаати эса ижобий ҳал этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *