Қаршида 10 ёшли болани ўлдириб, талончилик содир этган фуқаро қўлга олинди

мар 10 / 2017

alt

6 март куни соат 15:30 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган уйдан 10 ёшли ўғил боланинг ўткир тиғли жисм билан кўп маротаба жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, номаълум шахс уни ўлдириб, ҳовлидаги "Дамас" русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган темир сандиқ (сейф)ни олиб кетган. Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина Машраб кўчаси 17-уй олдида қолдириб кетилганлиги аниқланган. Мазкур мудҳиш жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Касби-Когон йўлида кетаётганида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Касби тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспектори лейтенант Шуҳрат Муродов томонидан қўлга олинган.

Ушбу қотилликни содир этганликда гумонланаётган шахс Қарши шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро бўлиб чиқди. Унинг уйидан темир сандиқнинг кесилган қолдиқлари ҳамда сумкасидан жабрланувчига тегишли бўлган пуллар, облигациялар ва сариқ металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *