Қарши шаҳрида ўғирланган машина яна иккита автомобилга зарар етказди

янв 29 / 2020

alt

26 январь фуқаро А.Ю. маст ҳолда Қарши шаҳар, 7-кичик тумандаги уйлар олдида турган, фуқаро А.Х.га тегишли кўк рангли “Nexia-2” русумли автомашинани ойнасини синдириб, автомашинани номаълум томонга олиб қочган, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати.

alt

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида шу куни соат 20:00 да маст ҳолатда бўлган А.Ю. “Nexia-2” русумли автомашинада Мустақиллик шоҳ кўчасида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро М.М. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинага урилиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Ш.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган ҳолатда топилган.

Оқибатда ҳайдовчи А.Ю. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *