Туркманистонда ўзбекистонлик ҳайдовчи автоҳалокатга учради

июн 28 / 2019

alt

Туркманистонда 25 июнь куни ҳимояланмаган темир йўл ўтиш жойида юк автомобили поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Р.А. жароҳатланган. У Аҳал вилояти Бозмейин шифохонасига жойлаштирилган.
 
Ташқи ишлар вазирилиги матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
 
Ҳозирги пайтда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш ҳамда жароҳатланган ҳамюртимизга зарур гуманитар ва консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун элчихона ходимларини касалхонага юборишни режалаштирмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *