Туркманистон Президенти ўзи ёзган қўшиқни уч тилда куйлади

дек 24 / 2018

alt

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги йил олдидан уюштирилган банкетда ўзи томонидан ёзилган қўшиқни ижро этди, деб хабар қилди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, байрам тадбири “Мизан” марказида ўтказилди.

Тадбирда Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси ўринбосарлари, Мажлис раҳбарлари, ҳарбий ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари, вазирлик, идоралари ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари, Туркманистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳамда маданият, санъат усталари иштирок этишди.   

Туркманистон Президенти қўшиқни инглиз, немис ва туркман тилларида ижро этди, шунингдек, роялда мусиқасини чалди.

Янги қўшиқнинг номи “Arzuw”, қўшиқнинг сўзлари Президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ёзилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *