Туркиялик депутатнинг уйида ўзини ўлдирган ўзбекистонлик қизнинг жасади Ватанга олиб келинди

сен 26 / 2019

alt

Туркиялик депутат, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб қўйгани ва у Анқарадаги шифохонада вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади.

“Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Қ. вафот этди. Элчихона Консуллик бўлими вазиятни назоратга олди. Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади 25 сентябрь куни Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича Ватанга юборилди”, дейилади ТИВ ахборотида.

Ҳозирча марҳуманинг жонига қасд қилиш сабаблари маълум эмас.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *