Туркияда пичоқланган ўзбекистонлик вафот этди

июл 30 / 2019

alt

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 28 июль куни икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
 
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Х.М. бахтсиз ҳодисадан кейин Samatya Hastenesi тиббиёт муассасасига ётқизилган, у касалхонада вафот этган. Шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир ўзбекистонлик Н.З. ҳалок бўлган.
 
Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.
 
Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олган ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *