Туркистондаги ҳарбий қисмда портлаш юз берди (+видео)

июн 24 / 2019
Бугун, 24 июнь куни эрталаб Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада келиб чиққан ёнғин оқибатида портлашлар рўй берди.
Жителей Арыси эвакуируют за 50 км от города - КЧС
 
«Казинформ» хабарига кўра, шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва аҳолини  эвакуация қилиш ишлари бошланган.
 
Ижтимоий тармоқларда портлаш акс этган видеотасвирлар тарқалмоқда.
Ёнғинни бартараф этишга Туркистон вилояти ва Чимкент фавқулодда вазиятлар департаментлари ўт ўчириш бўлинмаларининг куч ва воситалари жалб қилинган.
 
Ҳодиса жойига Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Владимир Беккер ҳамда вилоят ҳокими Умирзак Шукеев етиб борган.
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *