Тунда ласетти автомашинасини ўғирлаган шахс қўлга олинди

мар 24 / 2019

alt

23 март куни тунги соат 22:30 ларда ИИВнинг телеграмдаги каналида рейд натижаси тасвирга олинган  видеоролик пайдо бўлди.

Ундаги ҳолатларга кўра, тунги рейд орқали ласетти автомашинасини ўғрилаб қочган шахс ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ўғри маст ҳолатда бўлган.

alt

“Фарҳод” кўчасидан ҳаракатланиб келаётган автомашина эгаси бош оғриғини қолдирувчи дори олиш мақсадида бозор рўпарасидаги дорихоналарнинг бирида тўхтаган. Автомашина эгаси дорихонага кириб чиққунича, маст ҳолдаги эркак унинг автомашинасини ўғрилаб қочишга улгурган.

Жабрланувчи зудлик билан “02”  ходимларига қўнғироқ қилгач, ИИБ ходимлари 10 дақиқа ичида унинг автомобили топилганлигини айтишган.

alt

Қизиғи, ўғрилик қилган шахс қилган ишидан пушаймон бўлиб, узр сўраса ҳам майли эди. У “сизга тегишли бўлмаган машинани нега миниб кетдингиз” каби саволлар эгасини аямай ҳақоратламоқда.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *