Туғилган кун эгаси газ тўлдирилган шар ёрилиб кетиши оқибатида куйиб қолди

апр 10 / 2019

alt

2019 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. 2003 йилда туғилган мактаб ўқувчиси М.Г. (исмли қиз) уйида туғилган кун маросимида торт устига шағам ёқиб, хонага олиб кираётган вақтида хонадаги метан гази билан тўлдирилган шар ёрилиб кетади. Оқибатда аланга ҳосил бўлиб, М.Г. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *