Тошкентнинг йирик бозорлари ёнидаги камералар олти кунда ярим миллиард сўмдан кўп жарима қайд этди

июл 17 / 2019

alt

Тошкент шаҳри худудидаги йирик бозор ва савдо мажмуалари атрофида транспорт воситаларининг тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этадиган кузатув видеокамералари 1-9 июль кунлари тест тариқасида синовдан ўтказилган ва бу вақт ичида 8240 та қоидабузарлик аниқланган.
 
10 июлдан бошлаб камералар тўлақонли ишга тушган 16 июлга қадар жами 864 та қоидабузарлик қайд этилиб, 525,31 миллион сўм миқдорида жарима ёзилган.
 
Аниқланган қоидабузарликлар бўйича чиқарилган электрон қарорлар «Ўзбекистон почтаси» орқали манзилларига етказилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *