Тошкентнинг Яшнобод туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

апр 15 / 2019

alt

16 апрель куни соат 10:00дан 20:00га қадар Яшнобод тумани “Тарновбоши” маҳалласи Нигора кўчасидаги  газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан мазкур ҳудуддаги 14 та якка  тартибдаги хонадонда  газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *