Тошкентликлар "Шереметьево"даги фожиадан сўнг Россия элчихонасига гуллар олиб келмоқда

мая 06 / 2019

Цветы у посольства РФ в Узбекистане

Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида содир бўлган авиаҳалокатдан сўнг Тошкент аҳолиси Россия элчихонаси биноси олдига мотам рамзи сифатида гуллар олиб келишмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.
 
5 май куни кечқурун Москва-Мурманск йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Sukhoi Superjet100 самолёти ҳалокатга учради. Парвознинг 28 дақиқасидан сўнг экипаж аэропортга фавқулодда қайтишга қарор қилди. Ёмон об-ҳаво туфайли самолёт иккинчи уринишдан сўнг ерга қўнишга эришди. Кескин қўниш натижасида лайнер шасси стойкалари синиб кетиб, двигателлари ёниб кетади. Кейинчалик ёнғин самолётнинг қанот қисмига ўтади. Ҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолди.
 
Вилоятда уч кунлик мотам эълон қилинди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир миллион рубл, жабрланганларга 500 минг рубль берилади.
 
Фожиадан сўнг Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди. Россия бош вазири Дмитрий Медведев тергов ўтказиш бўйича давлат комиссиясини тузиш тўғрисида топшириқ берди.
 
Шавкат Мирзиёев фожиа муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади.
 
Ўзбекистон Ташыи ишлар вазирлиги 6 май куни ҳолатига авиалокатда қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *