Тошкентга жорий йилнинг январь ва февраль ойларида 48 та янги автобуслар келтирилади

янв 05 / 2019

alt

Аввал хабар берганимиздек, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройлардаги автобуслар таркибини янгилаш мақсадида юртимизда ишлаб чиқарилаётган катта сиғимдаги “МАN” ҳамда ўрта сиғимли “SAZ LE 60” автобуслари босқичма-босқич келтирилмоқда.

Бугунги кунга қадар йўловчилар учун зарур қулайликларга эга 40 та “МАN” ва 58 та “SAZ LE 60” автобуслари келтирилган эди. Айни кунларда эса яна 14 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар етказилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг январь ва февраль ойларида 20 тадан “МАN” ҳамда 8 та “SAZ LE 60” русумли жами 48 та янги автобуслар келтирилади. Истиқболда бу каби ҳаракат таркибининг янгиланиш жараёнлари давом этиши кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *