Тошкентга битта электробус келтирилди

сен 05 / 2019
alt
Тошкентга бир дона электробус олиб келинди. Электробусни пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида синов тариқасида юргизиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар қилади.
Компания хабарига кўра, ушбу жамоат транспорти “Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан келтирилди.
Бунга қадар электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шахобчалари ўрнатилди. 
"Яқин кунларда электробус қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктирилади. Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади", дейилади хабарда.