Тошкентдаги новостройкалардан бирида ёнғин чиқди

июл 04 / 2019

 

alt

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилаётган новостройкалардан биринг ертўласида ёнғин чиқди. Воқеа жойига 4 та ўт ўчириш машинаси етиб келган.

Пойтахт ЁҲХБ хабарига кўра, 4 июль куни соат 06:33 да Яккасарой тумани Миробод кўчасида қурилаётган новостройка ертўласининг 40 кв.м. майдони ёнган. 

Ёнғин соат 06:44 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодисага тамаки чекишда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *