Тошкентдаги хусусий боғчада юз берган ёнғин сабаби маълум бўлди

ноя 28 / 2018

alt

27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Л.Ю. томонидан ижарага олинган, ҳозирда “Фортуна Чилд” номли хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди
 
Ҳодиса оқибатида боғчанинг 2-қаватига ўрнатилган кондиционер ва унинг атрофида 5 кв.м. майдонида девор қоғоз қопламаси ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
 
ИИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, ёнғин 2-қаватга ўрнатилган кондиционерни ёқиб қаровсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.
 
Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *