Тошкентдаги «Central Park»да 7 тонналик хайрия сумалаги тайёрланмоқда

мар 28 / 2019

alt

Рекорд хажмдаги таом 30 март куни шаҳримиздаги “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, аҳолимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонларига тарқатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

80 нафар ошпаз жалб этилган “Мега сумалак” лойиҳаси учун 1,25 тонна буғдой, 4 тонна ун ишлатилди.

alt

Тадбирнинг асосий мақсади ўзбекона қадриятларни тарғиб қилиш, шаҳримизга келган сайёҳларга сумалакнинг тайёрланиш жараёнини намойиш этиш ва кенг жамоатчиликни ушбу хайрли ишга жалб қилишдир.

alt

“Мега сумалак” лойиҳаси Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наманганликлар ўтган йили ўзлари ўрнатган 5 тонналик рекордни янгилашн мақсадида Наврўз байрами арафасида 6 тонналик сумалак тайёрлашган эди. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *