Тошкентдаги автобусларда кондиционерлар ишлай бошлади

мая 29 / 2019

Похожее изображение

Тошкент кўчаларида ҳаракатланётган йўловчи автобусларида кондиционерлар ишлай бошлади. Бу ҳақда UZ24 ўқувчилари хабар қилишмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Тошшаҳартрансхизмат” ўтган йилнинг октябрь ойидан пойтахт жамоат транспорти тарихида илк бор кондиционерлар билан жиҳозланган 80 та "СамАвто" автобусларини олиб келганди. 2019 йилда эса яна 200 та ана шундай автобуслар пойтахт кўчаларида ҳаракатланиши маълум қилинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *