Тошкентдаги автобус бекатларида маълумотлар таблоси пайдо бўлди

дек 15 / 2016

alt

Тошкентнинг бир қанча автобус бекатларида автобуслар ҳаракати жадвали ва уларнинг аниқ етиб келиш вақти ҳақида хабар бериб турувчи маълумотлар таблоси ўрнатилди.

«Тошшаҳартрансхизмат»дан UZ24га хабар берилишича, бугунга келиб мазкур таблолар 6-туғруқхона (Тараққиёт кўчаси), собиқ Болалар дунёси (Шаҳрисабз кўчаси), Grand Mir Hotel меҳмонхонаси (Шота Руставели кўчаси) ва собиқ «Чимён» (Буюк ипак йўли кўчаси) ёнидаги бекатларда ўрнатилган.

Таблода автобуслар ҳаракати жадвалидан ташқари, пойтахт об-ҳавоси ва валюта курсларига оид маълумотлар бериб борилади. Табло 24 соат давомида узлуксиз ишлайди, ундаги маълумотлар 06:00дан 23:00гача кўрсатиб борилади.

2017 йилнинг охиригича маълумотлар таблоси пойтахтдаги барча автобус бекатларига ўрнатилиши режалаштирилган.

Фото: «Тошшахартрансхизмат»

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *