Тошкентда ЙПХ инспекторлари янги формани синовдан ўтказаётгани тасдиқланди

мар 18 / 2019

alt

Интернет тармоғида йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формада юргани акс этган суратлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу масалага ойдинлик киритди.

ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги  текширилмоқда.

alt

Шунингдек, фуқаролар фикрини инобатга олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бошқарма аҳолига «Йўллардаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари шундай кўринишда бўлишини истайсизми?» деган савол билан мурожаат этган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *