Тошкентда ЙПХ ходими ўқ узиши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берилди

авг 09 / 2019

 

ИИББ матбуот хизмати Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходими қуролдан ўқ узиши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди.
 
Унда қайд этилишича, беихтиёр ўқ отилиши сабаблари ўрганилмоқда. Қуролнинг носозлиги тахмини ҳам текширилади.
 
Ходимлар томонидан ўқотар қурол қўлланилиши «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун асосида тартибга солинади.
 
Ушбу қонуннинг 24-моддасида транспорт воситасининг ҳайдовчиси фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса ҳамда қонуний талабларга бўйсунмай, тўхташдан бош торца, ички ишлар ходими ушбу транспорт воситасини шикастлаш йўли билан тўхтатишда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *