Тошкентда Ёшлар ҳафталиги бошланди

дек 13 / 2016

alt

Пойтахтимизда “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида Ёшлар ҳафталиги бошланди.

Ҳафталик доирасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, Талабалар театр студиялари фестивали, “Тафаккур синовлари” танловининг якуний босқичи, “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими, ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари “PROlogue” фестивали, Мода ва дизайн фестивали, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи, MIT.uz танлови совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Шунингдек, "Туркистон" саройида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ёшлар ҳафталиги “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга кўмаклашиш, энг иқтидорли йигит-қизларни саралаш, уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фото: kamolot.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *