Тошкентда уйидан ўз автомобилида чиқиб кетган йигит бедарак йўқолди

янв 05 / 2019

alt

Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи Р.Ж.(исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 январь куни ўғли 1992 й.т. Беҳруз Жўраев ўзининг бошқарувидаги “Матиз” 01 W 914 QA давлат рақамли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Б.Жўраевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда ушбу шахс ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга шахс бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *