Тошкентда уч нафар йигит дорихонадан 18 млн. сўмни ўғирлаб кетди

дек 04 / 2019

alt

Талончилик пойтахтимизнинг Чилонзор туманида содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 ёшли Н. М., 25 ёшли И. Х. ва 23 ёшли Н. И.лар дорихонага кириб, сотувчига куч ишлатган ҳолда ичида 16,5 миллион сўм бўлган сумкани ўғирлаган ва кассадан 1,5 миллион сўм пулни олиб кетишган.  

Ўғриларга Жиноят кодексининг 166-моддаси бўйича (Зўравонлик билан содир этилган талончилик) жиноят иши қўзғатилган.

Улар тегишли тартибда ушланган ва дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *