Тошкентда уч киши ис газидан заҳарланди

окт 17 / 2018

 

– Уй ертўласидаги иситиш қозонига ўрнатилган мўридан ис гази чиққан 

– Кекса аёл ва 2 набираси захарланган, тиббий ёрдам кўрсатилган

Картинки по запросу ис газидан заҳарланди

Тошкентнинг Миробод туманида 16 октябрь куни Файзиобод 9-тор кўчасида яшовчи, нафақахўр Х.М. (исмли аёл)нинг уйи ертўласидаги иситиш қозонига ўрнатилган мўридан чиққан ис газидан ўзи ва унинг 2 нафар набиралари захарланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада Х.М. касалхонага ётқизилган, болаларга эса тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни куз-қиш мавсумида уй ва иш жойларида иситиш, хусусан, газ мосламалари ҳамда электр техникаларининг соз ҳолатда эканлигига алоҳида эътибор қаратишни сўради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *