Тошкентда "тунги кўнгилочарлик"да қатнашган 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (+видео)

фев 12 / 2019

alt

10 февраль куни Тошкент шаҳрида Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автотураргоҳда “тунги кўнгилочарлик” уюштирилган. Пойтахт ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, унда иштирок этган 14 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилиб, уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан турли хил қоидабузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

Улардан 5 нафарида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси бўлмагани, 4 нафар ҳайдовчининг автомобиллари ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилгани, 2 нафар ҳайдовчи автомобилида шовқинни пасайтирадиган мослама (махсус “спорт” тури) ўрнатгани, яна бири бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқариш учун ишончномага эга эмаслиги, бошқасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқлиги, яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмагани аниқланган.

ИИББ ушбу воқеа акс этган видеони эълон қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *